Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижондаги корхона Хитой сафари давомида 200 миллион долларлик келишув имзолади
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Чин юртига бир гуруҳ тадбиркорлар билан ташриф буюрган вилоят раҳбарининг мақсади айни пайтда саноат, ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчи ўринни эгаллаб турган давлат тажрибасини ўрганиш, вилоятда қўшимча иш ўринлари яратиш ва Андижонга ускуналар келтиришдан иборат.
Уху шаҳридаги расмий учрашувлар давомида Шаҳрихон туманида фаолият юритувчи «Rash-Milk» корхонаси Хитойнинг «Анхой Конч» компанияси билан 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ўз ичига олган битим имзолади.
Мазкур меморандумга асосан Хитой компанияси ўзбекистонлик ҳамкори билан - цемент ишлаб чиқариш заводи, турли профиллар, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, даволаниш масканлари ва меҳмонхоналар бунёд қилиш лойиҳалари устида иш олиб боради.
Икки йил давомида амалга оширилиши кузда тутилган лойиҳа асосида 2000 та иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025