Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор» - «Қизилқум» ва «Насаф» - «Локомотив» ўйини ҳакамлари Суперлигадан четлатилди
Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган иккита ўйин ҳакамлари қониқарсиз баҳо олган. Бу ҳақда ЎФФ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов «Футбол Экспресс» газетасига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Хусусан, «Пахтакор» - «Қизилқум» (2:1) баҳсини бошқарган Вадим Агишев ҳар иккала жамоа дарвозасига пенальти белгилашда хатога йўл қўйгани учун 4 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилган.
«Насаф» - «Локомотив» (2:1) ўйинида ишлаган Илгиз Танташев эса меҳмонлар гол урган вазиятда қоида бузилганига эътибор қилмаган. Натижада, назоратчи томонидан 4 баллга (2 баҳо) лойиқ кўрилган.
Энди ҳар иккала ҳакам ҳам Суперлига эмас, Про-лига баҳсларини бошқаришади. Уларнинг қачон Суперлигага қайтиши маълум эмас.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам
03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди
23:19 / 04.03.2025