Хитойда сув ости планери рекорд чуқурликка шўнғиди
Хитойнинг сув ости планери Мариана ботиғида 8213 метр чуқурликка шўнғиб, рекорд натижа қайд қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.
“Сянъянхун-18” илмий-тадқиқот кемаси 22 апрелда 30 кунлик миссиядан кейин Хитой давлат океонологик бошқармасининг бош портига қайтди. У миссия давомида 31 та “Хайянь-4000” ва “Хайянь-10000” сув ости планерлари билан Мариана ботиғида бўлган.
Миссия вақтида Хитой планерлари умумий ҳисобда 18 та шўнғишни амалга оширган ва улардан энг чуқури 8213 метрни ташкил қилган. Бу эса сув остига чуқур шўнғиш бўйича янги жаҳон рекорди бўлди.
Таъкидланишича, олимлар сув ости кузатувлари давомида катта ҳажмда қимматли маълумотларни йиғишга муваффақ бўлишган.
2017 йил майда Хитойнинг “Цзяолун” сув ости қурилмаси сайёрамизнинг энг чуқур нуқтаси – Мариана ботиғида жойлашган Челленжер чуқурлигига 7811 метр шўнғишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
20:57 / 22.09.2023
Мариана ботиғи тубида янги вирус топилди
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023