Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мудофаа вазирлиги фахрийси десантчиларнинг жанговар тайёргарлиги билан танишди
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири маслаҳатчиси нафақадаги генерал-полковник Рустам Аҳмедов Тошкент ҳарбий округидаги умумқўшин дала ўқув майдонида десантчиларнинг жанговар тайёргарлик машғулотлари билан яқиндан танишди.
«Бой ҳаётий тажрибага эга бўлган Мудофаа вазирлиги фахрийси кексалигига қарамай ёш ва навқирон ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотлари, уларнинг турмуши, хизмат шароитлари билан танишиш учун ҳарбий округларга хизмат сафарлари уюштиряпти.
Бу гал десантчилардан иборат янги таркибдаги жанговар бўлинма – батальон тактик гуруҳининг дала ўқувларига тайёргарлик жараёнлари билан танишаётган Рустам Аҳмедов йигитларга у хизмат қилган йилларда рўй берган қизиқарли воқеалар ҳақида гапириб бериб, бугунги кунда ҳарбий хизмат нуфузи ва шарафи юксалаётганини алоҳида таъкидлади. У олдинги ва бугунги армия ўртасида жуда катта фарқ, кескин ўзгаришни кузатаётганидан ғоят бахтиёр эканини, юртимизда Қуролли Кучлар фахрийларига кўрсатилаётган эътибор уни руҳлантираётганини ифтихор билан сўзлаб берди», дейилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабарида.
Ташриф давомида у навбатдаги тактик машғулоти арафасида саф кўригидан ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг анжом-аслаҳаларини командирлар бошчилигида кўздан кечирган, самимий суҳбат давомида фахрий ҳарбий хизматчиларга хизматда фақат юксак натижаларга эришишни тилаган.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025