Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вақт қадри... Сизнинг бир дақиқангиз нархи қанча?
Биласизми, беҳуда сарфланган 1 дақиқангиз учун бўйингиз баробар олтин тўласангиз ҳам уни қайтариб ололмайсиз.
2016 йил дўстим Акмал билан дунёнинг етакчи ривожланган давлатлари сафида бўлган Германиянинг Хоф шаҳрида хизмат сафарида бўлдик. Мақсадимиз Оврупа усулидаги почта хизмати кўрсатадиган DPD (Deuchtche Parcel Delivery ) компаниясининг тажрибаларини ўрганиш эди.
Чехиянинг Карло Варий шаҳрига қўшни бўлган Хоф шаҳрига етиб келган биринчи кунимиздан DPD'нинг шу ҳудуддаги бўлимнинг иш жараёнини ўрганишга тушдик. Ушбу тизимнинг таҳсинга сазовор жиҳати шунда эдики, тизим ходимлари тўғри тақсимланган иш режаси ва автоматлаштирилган хизмат ҳисобига юк саралаш омборига келиб тушадиган кунлик ўн минглаб пакетларни бир неча соатда тартибга солишга улгуришди. Олмон ишчилари эрталаб 4:30да қўлида иш қуроли билан ишга ҳозир бўлишарди. Юкларни 7:00га қолмай ажратиб, тахлаб бўлишлари керак эди. Немисча аниқлик деб шунга айтишса керак.
Малака оширишнинг ўнинчи куни бизни ишнинг энг боши ҳисобланган тақсимлаш жараёнини ўрганишга таклиф қилишди. Вазифамиз бир фургонга умумий сони 70-80 атрофида бўлган почта ва посилкаларни юклаб ўз эгаларига етказиш керак эди. Ёнимизда бу ишда 10 йилдан ортиқ тажрибаси бор бўлган жаноб Хемент иш жараёнини кўрсатди. Жўнатмаларни энди фургонга юклашни бошлаганимда жаноб Хемент "Дўстим сизнинг Ўзбекистонда 1 дақиқа вақтингиз неча пул туради?", деб сўраб қолди. Дарҳақиқат, 35 йил яшаб ҳали менинг 1 дақиқам қиймати қанчалигини ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман.
"Сизнинг бу зайлдаги юк тахлашингизда ҳар бир почта манзилида шу ҳудудда туширилиши керак бўлган юкни топиб туширишингиз учун ўртача 2 дақиқа сарфласангиз, оқшом соатларигача умумий миқдорда 2,5 соатингизни йўқотасиз, агар ўртача 1 соатлик иш ҳақи 15 евро бўладиган бўлса, бу билан аввал бизнинг DPD компаниямизга бир кунда 37,5 евро зарар келтираяпсиз. Бундан ташқари, 2,5 соат ортиқча бензин ёқяпсиз, шу билан бирга, ишлаб турган автоуловдан мусаффо осмонга ортиқча 2,5 соат газ чиқаряпсиз. Ваҳоланки, шу ишингизни бошламасдан аввал юклаш жараёнини тўғри режалаштирсангиз, ўзингизда ҳам 2.5 соат соғлиғингиз учун спорт билан шуғулланишга ёки китоб ўқишга қўшимча вақт пайдо бўлади. Яъни фойдалилик коэффициентингиз маълум маънода ошади", деди.
Немис халқининг нега жаҳонда етакчи давлатлар қаторида эканлигини шу дақиқада англаб етдим. Ўзбекистонга қайтганимизда биз ҳам халқимиз, юртдошларимиз вақтини тежаш мақсадида аниқ режа билан ишлайдиган юқори технологиялар билан автоматлаштирилган почта хизматини ташкил этдик. www.fargo.uz.
Энди почта хизмати бор жойда ҳам вақтингиз, ҳам нақдингиз тежалади. Дўстлар, бир ўйлаб кўринг, баъзан муҳим жўнатмалар жўнатиш, вилоятларга қатнайдиган ҳайдовчини излаб топиш учун, сўнгра, телефон орқали почта манзилга етиб боргани ҳақида билиш учун қанча вақтингизни сарфлайсиз.
Мақсадимиз, Fargo сизнинг узоғингизни яқин қилсин. Жўнатмаларингизни курьерларга ишониб топширинг. Нафақат ортиқча ҳаракат ва харажат, балки хавотирдан ҳам халос бўласиз. Шунингдек, истаган вақтингизда жўнатма қаерда эканлигини кузатиб туришингиз мумкин. Албатта, жўнатма манзилга етиб боргач, мобил телефонингизга смс шаклида хабар келади.
Вақтнинг қадрига етинг!
Манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Хонзодабегим кўчаси, 9-уй
Иш вақти: 9:00-18:00
Телефон: +998 (71) 2072020
+998 (71) 2000037
Корпоратив бўлим: +998 (95) 1984114
Сайт: fargo.uz
Facebook: www.facebook.com/fargo.uz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
16:53 / 30.10.2020
«Кунига 35 миллионгача пулни ечиб олишяпти» — Ўзбекистонда фирибгарликнинг янги турлари пайдо бўлди
16:34 / 06.08.2020
АҚШдагилар Хитойдан антиқа жўнатмалар олмоқда
21:33 / 01.08.2020
Тўрт мамлакатдаги юзлаб одамларга почта орқали Хитойдан сирли уруғлар келди
16:21 / 15.03.2019