Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
УЕФА «Рома» ишқибозларининг хатти-ҳаракатидан шокка тушди
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Италиянинг «Рома» клуби ишқибозлари томонидан Чемпионлар лигаси биринчи ярим финалидан олдин Англиянинг «Ливерпуль» жамоаси мухлисига ҳужум юз бергани туфайли баёнот билан чиқди.
«УЕФА Чемпионлар лигаси учрашувидан аввал шундай қабиҳ ҳужум юз берганидан шокда. Бизнинг барча ўй-хаёлларимиз жабрланган ва унинг оиласи билан.
Бу қабиҳ ҳужум ижрочиларига футболда ўрин йўқ. Биз ишонамизки, улар ўз хатти-ҳаракати учун ҳукумат томонидан қонун доирасида жавобгарликка тортилади», - дея баёнот матнини келтирган «Би-би-си».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Рома»нинг икки ишқибози одам ўлдиришга суиқасд қилганликда айбланаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
11:38 / 05.05.2025
«Реал» пойгада қолмоқда, Шомуродовда муваффақиятли серия. Кун ўйинлари
16:41 / 02.05.2025