Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook’нинг 2018 йил 1-чорагидаги соф даромади 63 фоизга ошди
Facebook компанияси маълумотларнинг четга чиқиб кетиши билан боғлиқ можаро ортида 2018 йил 1-чорагидаги даромадининг анчагина ошишига эришди. Бу ҳақда компания ҳисоботида айтилган.
1-чоракда Facebook’нинг даромади деярли 50 фоизга ошиб, 11,97 млрд долларни ташкил қилган. Унинг соф даромади эса 2017 йил 1-чорагидаги 3,06 млрд доллардан жорий йилда 5 млрд долларгача ошган, яъни ўсиш 63 фоизни ташкил қилган.
“Жиддий синовларга қарамасдан, бизнинг ҳамжамият ўсишда давом этмоқда. Ҳар ой Facebook’дан 2,2 млрд, ҳар куни эса 1,4 млрд дан кўпроқ киши фойдаланади”, деб айтган шу муносабат билан компания раҳбари Марк Цукерберг.
Шунингдек, ижтимоий тармоқнинг 2018 йил 1-чорагидаги фойдаланувчилари сони 2017 йил 1-чорагига нисбатан 70 млн кишига кўпайган.
Facebook март ойида фойдаланувчилар ҳақидаги шахсий маълумотларнинг четга чиқиб кетиши билан боғлиқ можаро марказида қолганди. The New York Times нашри маълум қилганидек, Британиянинг Cambridge Analytica фирмаси Facebook’нинг 50 млндан кўпроқ фойдаланувчиси ҳақидаги шахсий маълумотларни йиғишга муваффақ бўлган.
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
12:02 / 09.01.2025
«Хавф бўлмай турганда эркинликни қўллаб-қувватлайман, дейиш осон» — Дуров Цукербергнинг баёноти ҳақида
20:42 / 17.12.2024
Ирландия регулятори Meta компаниясини 251 млн евро жаримага тортди
19:05 / 12.12.2024