Ўзбекистон | 18:35 / 26.04.2018
134095
1 дақиқада ўқилади

«Тошкентда ўтиришга ҳеч кимга рухсат бермайман» - Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида бугун видеоселектор йиғилиши давом этмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар берди.

“Бухорода бўлган йиғилишнинг натижасидан Тошкентда ўтирган ҳамма раҳбарлар хулоса қилсин. Жуда кўп одам ҳайфсан олган, ишдан ҳам кетади. Тошкент шаҳар ҳокимига ҳам бош вазирдан бошлаб, ҳамма ўринбосарлари, ҳамма вазирлар ёрдам беради. 

Яқинда қарор чиқади: бундан буён Тошкентда ўтирган ҳамма раҳбар, вазирларнинг 70 фоиз ҳаёти вилоятда ўтади. Тошкентда ўтиришга ҳеч кимга рухсат бермайман. 32 млн халқни ичида 2,5 млн Тошкент, қолган ҳаммаси вилоят. Одамларимиз қандай аҳволда яшаётганини телевизордан кўряпсизлар: чакки томаётган, суви йўқ, гази йўқ, канализация йўқ, чироғи йўқ...”, - деди президент.

Мавзуга оид