Дуров Telegram ва Россия ўртасида муроса бўлиши даргумонлигини айтди

Фото: CC BY 2.0 / TechCrunch
Telegram ва Россия ҳукумати ўртасида мессенжернинг шифрлаш калитларини бериш масаласида муросага келиниши даргумон, чунки мессенжерлар бундай имкониятга эга эмаслар, деб айтган Telegram асосчиси Павел Дуров.
Роскомнадзор 16 апрелда суд қарори билан Россияда Telegram Федерал хавфсизлик хизматига шифрлаш калитларини бермагани учун уни блоклашни бошлаган.
“Кўпчилик бирор муросага келиш имкони борми?” деб сўрайди. Фикримча, даргумон. Фойдаланувчилар ёзишмаларини шифрлаш учун калитларни на Telegram, на бошқа мессенжерлар бера олади. Бу 2018 йилдаги шифрлашнинг техник хусусиятлари билан боғланган”, деб айтган Дуров.
Мавзуга оид

12:55
Telegram асосчиси Руминияда цензура жорий этишдан бош тортди

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025