Иқтисодиёт | 15:29 / 27.04.2018
37207
1 дақиқада ўқилади

Интернетда тарқалган 100 минг сўмлик банкнота сурати ҳақиқийми?

Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи интернет орқали кенг тарқалаётган 100 минг сўмлик банкнота дизайни ва суратлари бўйича расмий баёнот берди.

Бош бошқарма бошлиғи Мажид Тоҳиров, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган 100 минг сўмлик банкнотлар ҳақидаги хабарларга ва унинг кўриниши акс этган суратларнинг тарқалиб кетгани борасидаги саволларига ўз муносабатини билдирди, деб хабар қилмоқда Uznews.

Фото: FACEBOOK

Мажид Тоҳиров бу суратга ўз муносабатини билдира туриб, суратдаги банкнот расмий эмаслигини айтиб ўтди. Унинг айтишича, бундай маълумот фақатгина Марказий банк расмий сайтида эълон қилинганидан кейингина, маълумотга расмий деб қаралса бўлишини таъкидлади.
 
Шунингдек, Мажид Тоҳиров аҳоли ўртасида бундай миш-мишларни тарқатадиган ва бундай банкноталарни суратларини эълон қиладиган ижтимоий тармоқдагиларга нисбатан чора кўрилиши Марказий банк ваколатига кирмаслигини ҳам таъкидлади.

 

Мавзуга оид