Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Катюша"дан "Жон Ватан"гача: Тошкент метрополитенидаги махсус акция йўловчиларга кайфият улашди
25 апрель куни Тошкент шаҳри метрополитенида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан махсус акция бўлиб ўтди. Унда Қуролли кучлар Ашула ва рақс ансамбли артистлари "Ғалаба куни", "Катюша" каби уруши йилларидаги машҳур қўшиқлар билан бир қаторда "Жон Ватан", "Офицерлар" каби ўзбек тилидаги ҳарбий қўшиқларни ҳам куйлаб, рақсга тушишди.
Ёшлар метро бекатларида, вагонларда ва ҳатто эскалаторларда ҳам йўловчиларга ажойиб кайфият улашишди. Шуниси диққатга сазоворки, айрим йўловчилар уларга қўшилиб ҳарбий қўшиқларни куйлашди. Махсус акция соат 16:00 дан 20:00 га қадар давом этди.
Таъкидлаш жоизки, уруш йилларида ўзбек йигитлари бошқа миллат вакиллари билан елкама-елка туриб жанг қилишган ва охир-оқибат ғалаба қилишган. 9-Май Хотира ва қадрлаш куни олдидан бундай кутилмаган акциянинг ўтказилиши нафақат метро йўловчилари, балки ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ҳам илиқ кутиб олинди ва катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
14:15 / 04.05.2025
«Икки урушни ҳам биз ютгандик». Трамп америкаликларнинг жаҳон урушларидаги ғалаба кунини нишонлашга қарор қилди
09:10 / 19.02.2025