Жамият | 16:21 / 27.04.2018
15029
2 дақиқада ўқилади

“Нексия” бампери ички қисмига яширилган мислар аниқланди

Республика божхоначилари томонидан таркибида рангли металлар бўлган ускуналар, парчалар ва чиқиндиларни қабул қиладиган ноқонуний пунктлар фаолият кўрсатиши, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг уларни тўплаш, тайёрлаш, сақлаш, фойдаланиш ҳамда топшириш ҳамда уларни мамлакат ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетишга қаратилган ҳаракатларнинг олдини олиш борасида қатор чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Сирдарё чегара божхона постининг Оқолтин чегара ўтказиш пунктида қўшни давлатга чиқиш олдидан Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.И. бошқарувидаги “Нексия” енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида навбатдаги божхона қоидабузарлиги фош бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото:  Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Божхоначиларнинг кўзини чалғитишга уриниб, ушбу шахс автомашина орқа бамперининг ички қисмида олдиндан махсус тайёрланган ва кузовга маҳкамланган хуфиёна “бўшлиқлар”га 148 кг оғирликдаги мис рангли металл парчаларини яширганча, олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги “Рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тўплаш, топшириш хамда қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 849-сон қарорига асосан, Давлат божхона қўмитасига ҳам ишлаб чиқариш-техник, маиший ва бошқа буюмлар парчалари ҳамда рангли металл чиқиндиларининг республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқилишининг олдини олиш бўйича доимий равишда тезкор тадбирлар ўтказиш юклатилган.

Мавзуга оид