Жамият | 20:25 / 01.05.2018
11088
2 дақиқада ўқилади

571 миллион сўмдан зиёд  сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотлари фош этилди

Божхона органлари ҳуқуқбузарлик ҳолатларини эрта аниқлаш ва уларга қарши курашиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан самарали ҳамкорлик олиб бормоқда. Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармаси, СВОЖЖДЛКҚ департаменти, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қуйишди. Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Х.С Фарғона шаҳри ҳудудида жойлашган ўз хонадони олдида муқаддам қўшни давлатдан божхона назоратини четлаб, ноқонуний олиб келинган, хорижда ишлаб чиқарилган,сифати кафолатланмаган 11 миллион 346 минг сўмлик 16 хил турдаги парфюмерия маҳсулотларини фуқаро Р. О. га сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати 
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати 

Сифати кафолатланмаган парфюмерия маҳсулотларини сотаётган фуқаро Х.С.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, унинг яшаш хонадонидан киймати 560 миллион 378 минг сўмлик 92 хил турдаги парфюмерия товар-моддий бойликлари сақланаётганлиги аниқланди.

 Тадбир давомида умумий қиймати 571 миллион 724 минг сўмлик 108 хил турдаги ноқонуний парфюмерия маҳсулотлари далилий ашё сифатида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Мавзуга оид