Жаҳон | 10:45 / 02.05.2018
2950
1 дақиқада ўқилади

Панама ва Венесуэла ўртасидаги авиаалоқа тикланди

Фото : Airbus

Панаманинг Copa Airlines авиакомпанияси 2 ойлик танаффусдан кейин 1 майдан Венесуэла билан авиаалоқани тиклади. Авиаалоқа икки давлат ўртасидаги дипломатик инқироз сабабли тўхтаб қолганди.

“Биз Панамадан Copa Airlines рейсини қабул қилиб олдик. Венесуэлага хуш келибсиз, биз дунёдаги энг ажойиб йўналишлардан биримиз. Жанубий Америкага кириш эшигимиз”, деб маълум қилган Каракасдаги “Майкетия” аэропорти маъмурияти твиттерда. 

Венесуэла апрель бошида Панама билан иқтисодий муносабатларни 90 кунга тўхтатганди. Бу санкциялар остига Сора Airlines авиакомпанияси ҳам тушганди.  

Панама ҳам Венесуэла авиакомпанияларига худди шундай тақиқлов киритган. Икки давлат, шунингдек, ўз элчиларини чақиртириб олганди.  

Мавзуга оид