Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европарламент Мадурони ҳибсга олиш учун ордер берилишини талаб қилди
Европарламент Венесуэла президентини ҳибсга олиш учун халқаро ордер беришга ва мухолифат етакчисини мамлакат раҳбари сифатида тан олишга чақирмоқда.
Европарламент Венесуэла президенти Николас Мадурони ҳибсга олиш учун халқаро ордер беришга ва мухолифат етакчиси Эдмундо Гонсалес Уррутиани мамлакат раҳбари сифатида тан олишга чақирди.
«Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатларни Николас Мадурони ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилишини талаб қилишга чақирамиз», — дейилади Европарламентнинг Страсбургдаги сессиясида қабул қилинган ҳужжатда.
Шунингдек, евродепутатлар Венесуэла раҳбариятига қарши чекловларни кучайтиришга ва Миллий сайлов кенгаши аъзоларига нисбатан санкцияларини қайта тиклашга чақирди. Уларнинг фикрича, кенгаш овозлар ҳисоб-китобида шаффофликни таъминлай олмаган.
Бундан ташқари, Европа парламенти депутатлари Гонсалес Уррутиани Венесуэланинг қонуний президенти сифатида тан олиш кераклигини маълум қилди. Улар ЕИнинг барча давлатларини расман шундай позицияни эгаллашга ва «2025 йил 10 январдан унинг ушбу лавозимда иш бошлашини таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга» чақирди.
Венесуэлада президентлик сайловлари 28 июл куни бўлиб ўтди. Мамлакат ҳукумати назоратидаги сайлов комиссиясининг маълум қилишича, аввалроқ мамлакатни икки муддат президентлик лавозимида бошқарган Мадурони сайловчилар 51,2 фоизи қўллаб-қувватлаган. Бироқ халқаро кузатувчиларга сайловларда иштирок этишига рухсат берилмаган.
Мухолифатга кўра, овозлар адолатли саналганда Гонсалес тахминан 67 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозониши керак эди. Мадуронинг рақиблари Венесуэла бўйлаб тўғридан тўғри сайлов участкаларидан олинган бюллетенларнинг 80 фоиздан ортиғини эълон қилди. Сайловдан олдинги сўровлар ҳам Мадуронинг мағлубиятини башорат этган эди.
Мавзуга оид
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
22:50 / 21.05.2025
РФга қарши санкцияларнинг 17-пакети: нишонда яна танкерлар
20:16 / 21.05.2025
Ўзбекистоннинг яна бир компанияси Европа Иттифоқи санкциялари остида қолди
23:00 / 20.05.2025