Фан-техника | 17:12 / 03.05.2018
12476
8 дақиқада ўқилади

Фукусима қандай қилиб япон робот техникаси соҳасини уйғотиб юборгани ҳақида

2011 йил мартида Японияда даҳшатли цунами келтириб чиқарган фалокатли зилзила содир бўлган эди. Минглаб инсонларнинг ёстиғи қуриди, миллиардлаб доллар билан ўлчанадиган зиён эса юз берган фалокат — жаҳон замонавий тарихидаги энг даҳшатлилардан бири бўлганини англатади, деб ёзади Hi-news.ru.

Фото: Hi-news.ru

Бир неча ҳафта мобайнида жаҳон афкор оммасининг нигоҳи «Фукусима Дайичи» атом электр станциясига қадалди. Унинг хавфсизлик тизимлари цунами оқибатида етказилган зиёнга қарши туриб беролмади, реакторнинг ҳалокатли тарзда эриб кетиши 1986 йилда Чернобилда бўлганидек, бир неча давлатларга радиация тарқалиши эҳтимолини келтириб чиқарди. Реакторни қутқариб қолишга бўлган қаҳрамонона уриниш, жумладан, денгиз сувини ташлаб унинг ядроси совутилиши жиддий ҳалокатнинг олдини олди. Ҳанузгача юзлаб инсонлар ҳалокат ҳудудидан кўчирилмоқда, инфратузилмани тиклаш ва тозалаш ишлари миллиардлаб доллар ва узоқ йилларни талаб этади.

Радиация инсонлар учун жуда хавфли бўлгани сабабли, Фукусимадаги ҳалокат чоғида радиация даражасини назорат қилиш ва тозалаш жараёнларини бошлаш учун роботларни жўнатиш ўз-ўзидан энг тўғри қарор эди. Лекин реактор ядроси юрагида технологик оптимистлар шундай бир тўсиққа дуч келишдики, уларга ўзларининг некбинлиги ҳам ёрдам бера олмай қолди. Радиация у ерга жўнатилган роботларнинг схемаларини ҳам куйдириб юборган, ҳаттоки Фукусима ҳалокатидан қаттиқ ҳимоя қилинганларини ҳам. Ядро станцияси секин-аста роботлар қабристонига ҳам айлана бошлади. Гарчи улардан айримлари станция атрофидаги радиация миқдорини ўлчашга муваффақ бўлган эса-да, улардан станцияни тозалашда фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги умидлар тобора сўниб бормоқда.

Токионинг неонли тумани Шибуяда тунлари чироқлар қуёшдан ҳам ёрқинроқ ёритишади. Ўн иккинчи қаватда жойлашган караоке хоналарида — уларнинг ҳаммаси ўн иккинчи қаватда жойлашган — бизнесменлар машҳур ашулаларни бақириб хиргойи қилишмоқда. Бу жой Ер куррасидаги энг сунъий макон бўлиб кўриниши мумкин; инсоннинг барча сезги органлари техник оптимизм билан фалаж қилинади. Одатда, бу жойнинг фотосуратлари футуризм ва замонавийликни англатади.

Япония азалдан келажак технологияларига бўлган муҳаббати билан танилган. Масалан, ҳозир Softbank технологик гиганти ўз асосчиси Масаёси Сон қўли остида мамлакатнинг технологик келажаги, жумладан, жаҳондаги энг йирик қуёш фермасига миллиардлаб доллар тикмоқда.

Google 2017 йилда Boston Dynamics’ни сотганида Масаёси Сон Softbank Nao ва Pepper каби роботлар қаторида уни ҳам харид қилган. Кимларгадир Сон робот техникаси билан қимор ўйнаётгандек туюлар, чунки ҳаттоки Google эплай олмаган лойиҳага қўл урмоқда, боз устига, бу инсон 2000-йилларда доткомлар инқирози чоғида бор будидан бир марта айрилишга ҳам улгурган. Ўша инқироз ҳам уни оптимистликдан халос этолмагани факти ва технологияларга бўлган ишончи ҳамма нарсани айтиб турибди. Лекин бу токайгача давом этиши мумкин?

Фото: Hi-news.ru

Фукусимадаги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда япон роботларининг омадсизлиги соҳада инқироз келтириб чиқарди. Бундай ҳалокатлар роботлар учун сўнгги имтиҳон вазифасини ўтади. Агар роботлар экстремал шароитларда инсонларга ёрдам беришни эплай олмаса, улардан нима наф? Аввал бошдан гуманоид робот ишлаб чиқариш жуда қимматга тушади, роботнинг ўзи эса барибир инсонга нисбатан анча уқувсизроқ чиқади. Бундай роботни яратиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. Инсонлар учун ўта хафли бўлган ишларни бажара оладиган робот ясаш фойдалироқ. Бироқ, Фукусима фожиаси жаҳондаги энг илғор миллатларнинг роботи ҳам энг мураккаб шароитларда инсон ўрнини босишга тайёр эмаслигини ойдинлаштирди.

Бу инқироз ҳеч қаерда Honda’дагидан катта акс-садо бермади. Компания 2000 йилда жаҳонни ҳайратга солган ASIMO роботини яратди ва ҳамон робот яратишда давом этмоқда. Бироқ, технологик тараққиётга қарамасдан, Honda ўз ASIMO’сини реал ҳаёт учун бағоят ишончсиз, деб таърифлади.

Айнан Фукусима Honda’нинг робот техникасига ёндашувига ўзгартиришлар киритди. Ҳалокатдан сўнг икки йил ўтиб, Honda офатлар учун робот ишлаб чиқараётгани, 2017 йилнинг октябрида эса унинг дастлабки намунасини тайёрлагани маълум бўлди. Шуниси эътиборлики, яратувчилар роботни эпчил қўл билан жиҳозламасдан, унга масофадан туриб бошқарилувчи асбоблар ўрнатишган ва зарурият туғилганида улардан фавқулодда фойдаланиш мумкин.

Бу силжиш ASIMO каби вақтичоғликни таъминловчи роботлар яратиш ғоясидан воз кечиб, бутун дунёда фойдаси тегадиган қутқарувчи роботлар яратиш учун йўл очиб берди.

2015 йилда Фукусимада юз берган ҳалокатдан илҳомланиб (агар шундай таъриф жоиз бўлса) ва турли шароитларда ишловчи оператив роботлари етишмаслиги туфайли DARPA гуманоид роботлари ҳалокатлар ва офатлар чоғида фойдаси тегадиган шароитларда синаб кўрилди. Бундай роботлар масалан автомобилларни бошқариши, эшикларни очиши ва зиналардан чиқа олиши керак. Boston Dynamics’нинг ATLAS’и, коресларнинг HUBO’си, шунингдек CHIMP зарурият туғилганида нималарга қодир эканлигини кўрсатиб беришди — масалан, йиқилганида ўрнидан мустақил тура олишини. Бу бир қараганда кулгили туюлади, аслида жуда муҳим жиҳат.

DARPA Robotics Challenge биздан кўп нарсада устун бўлишини у ёққа қўя туринг, биз учун бироз фойдали бўлишдан нақадар узоқда эканлигини кўрсатиб ҳам берди. Аксарият роботлар оддий масалалар учун соатларни сарфлашади, масалан, ўша зинадан чиқишни олайлик. Роботни остонадан ҳатлаб ўтишга ўргатиш ҳам осон иш эмас.

Фукусима, эҳтимол, футуристик Япониянинг қайта қуриш жараёнини бошлаб бергандир, лекин роботлар ҳаётимизга тўлақонли кириб келиши учун улар аввал ўзининг қимматлилигини (ёки тўлақонлилигини) исботлаши керак бўлади. Пилотсиз бошқарилувчи роботлар офат юз берган жойларни кузатиш ишини жуда яхши бажаришмоқа. Лекин қуруқликда яхши бошқарила оладиган роботни ясаш — бу бутунлай бошқа масала.

Гуманоид-роботни яратиш — қимматбаҳо машғулот. Агар қиммат турувчи машиналар (уларнинг нархи миллионлаб долларда ўлчаниши мумкин) инқироз рўй берган чоғларда ёрдам бера олмаса, одамлар робот техникаси соҳасига инвестиция киритишни сўроқ остига олиши мумкин. Бу аҳоли қариши муаммосини роботлар ҳал қилади, дея ишониб келаётган японлар ўртасида ҳам роботларга ишониш инқирозини кучайтириши мумкин. Япония ҳукумати роботларни ривожлантириш учун аллақачон 44 миллион доллар ажратган.

Агар роботлар имтиҳондан ўта олмаса, уларга нисбатан жиддий саволлар пайдо бўлади. Токионинг Акиҳабара туманида рақсга тушаётган, савдо қилаётган, бутун жаҳондан келган инсонларга кайфият улашиб, кўнглини овлаётган ёрқин, ялтировчи робот ўйинчоқларни кўриш мумкин. Лекин роботларнинг бирламчи вазифаси ҳамкор, ёрдамчи ва қутқарувчи бўлиши керак.

Мавзуга оид