Фан-техника | 14:08 / 03.05.2018
16242
2 дақиқада ўқилади

Техника мўъжизаси: бир ғилдиракли электр мотоцикл яратилди (видео)

Ҳаваскор муҳандис Жон Дингли бир ғилдиракли, ўз-ўзини мувозанатловчи электр мотоцикл деб аталган транспорт воситаси Mega Hub Motor Electric Unicycle’ни ихтиро қилди. Бу транспорт воситаси моҳиятан 17 дюймли ғилдирак, унинг устида жойлашган ўриндиқдан иборат мотоциклдир. Ғилдирак 3000 ваттлик электромотор билан ҳаракатга келтирилади.

Мотоцикл ўз-ўзини мувозанатлашига унда 1950-йилларда ишлаб чиқарилган “Урал” мотоциклининг баъзи эҳтиёт қисмларини қўллаш ҳисобига эришилган. 

Натижада Дингли антиқа қурилма яратишга муваффақ бўлди. Дингли кўплаб видеороликларида ўз ихтиросини “кўз-кўз қилиб”, унда қандай юриш кераклигини тушунтиради. Унинг айтишича, “техника мўъжизаси”да юришни ўрганиб олиш учун 5 дақиқа кифоя қилади. Мотоцикл анчагина тезюрар чиққан. Дингли мотоциклида тезлашишдан хавотирланиб, у қандай максимал тезликка эриша олишини ҳозирча билмаяпти.

“Бир ғилдиракли мотоциклнинг тезлигини чекловчи элемент ҳозирча ўзим бўлмоқдаман. У оддий мотоцикл каби бошқарилади, бироқ барқарорлиги анча камроқ”, деб тан олган Дингли баъзи камчиликларни.