Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яқин қўшни узоқ қариндошдан яхши». Жээнбеков Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳақида гапирди
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Иссиқкўл вилоятига икки кунлик амалий ташрифи доирасида бугун Иссиқкўл тумани аҳолиси билан учрашди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар қилди.
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари ўз президентлик фаолияти, жумладан, ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида гапирган.
«Яқин қўшни узоқ қариндошдан яхши – халқимиз бекорга шундай демайди. Президент лавозимига киришим билан қўшни давлатлар билан муносабатларни мустаҳкамлаш учун кўп вақт сарфладим. Сизга маълумки, менинг биринчи ташрифим Россия Федерациясига бўлди, Россия ва ЕОИИга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидандир», - дея таъкидлаб ўтди Сооронбай Жээнбеков.
У турли учрашувлар ва Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзининг Туркия ҳамда Европа Иттифоқи институтларига ташрифи, шунингдек Хитой Халқ Республикасига режалаштирилган сафари ҳақида сўзлаб берди.
Президент 2018 йилни Ҳудудларни ривожлантириш йили деб эълон қилиш тўғрисидаги фармоннинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўз юритган.
“Президент сифатида менинг асосий вазифам - давлатчиликни мустаҳкамлаш, одамларнинг ҳаётини яхшилашдир”, - деди Жээнбеков.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025