КҚТТ раҳбари Скрипалларни заҳарлашда қўлланилган модда миқдорини айтди
Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) раҳбари Аҳмад Узўмжунинг маълум қилишича, Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлаш учун 50 граммдан 100 граммгача заҳарли моддадан фойдаланишган. Бу ҳақда у The New York Times’га берган интервьюсида маълум қилди.
Таъкидланишича, модда Скрипалларнинг эшик дастаси ва улар ҳушсиз ҳолда топилган боғда аниқланди. Модда суюқ ҳолатда қўлланилган.
«Таъкидлаб ўтиш муҳим бўлган битта нарса – асаб агенти, у жуда барқарор. Унга об-ҳаво шароитлари таъсир кўрсатмайди. Бу биз уни орадан маълум вақт ўтгач аниқлашимизда ҳам муҳим ўрин тутди. Бизнинг фикрча, у юқори тозаликда бўлган», - дея қайд этиб ўтди Узўмжу.
Унинг қўшимча қилишича, лаборатория тадқиқотлари учун 5 граммдан 10 граммгача модда талаб этилди. Унинг сўзларига кўра, у кимёвий қуроллар рўйхатига киритилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Британия Россияни яккалатиб қўйиш учун йирик саммитлардан фойдаланаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020
Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда
17:08 / 04.03.2019