Жаҳон | 09:47 / 05.05.2018
6301
1 дақиқада ўқилади

Пашинян таҳдид ҳақида маълум қилди ва тарафдорларини огоҳликка чақирди

Фото: Reuters /Gleb Garanich

Арманистон мухолифати етакчиси, мамлакат бош вазири лавозими учун номзод Никол Пашиняннинг маълум қилишича, «аксилинқилоб» таҳдиди бор. У ўз тарафдорларини огоҳликка чақирган, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Аксилинқилоб ҳушёр турибди, ҳар бир сония тайёр туриш лозим. Биз коррупциялашган тизим осонлик билан таслим бўлишига ишонмаслигимиз даркор. Аксилинқилобий жараёнларга мухолиф кучлар жалб этилиши мумкинлигини истисно этмаяпман. Биз огоҳ бўлишимиз ва тезкор ҳаракатларга тайёр туришимиз лозим», - дея маълум қилди Пашинян.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистонда бош вазир сайловларининг иккинчи тури қачон ўтиши айтилганди. Қайд этилишича, Арманистонда бош вазир сайловларининг иккинчи тури парламентнинг 8 май куни ташкил этиладиган махсус йиғилишида бўлиб ўтади. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид