Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Терговни ижобий ҳал қилиб бермоқчи бўлган шахс 8 минг доллар билан ушланди
Тошкент вилояти «Баркамол Авлод» болалар ижодиёт маркази мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши тергови давомида аниқланишича, мазкур марказнинг собиқ ходими О.С. (1991 й.т.) марказ мансабдор шахсларининг ишончига кириб, улардан тергов қилинаётган жиноят иши доирасидаги масалаларни “ижобий ҳал қилиш” эвазига пул маблағлари талаб қилиб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда вилояти прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.
Ўтказилган тезкор-тергов тадбири жараёнида О.С. марказ мансабдор шахсларидан 8000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, О.С.га нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025