Light | 17:21 / 06.05.2018
34681
5 дақиқада ўқилади

Сайёрани қутқариш учун ихтиро қилинган 11та буюм

Сўнгги йилларда инсоният тараққиётнинг нотўғри йўли бўйлаб ҳаракатланаётганини кўпроқ англай бошлади. Табиий ресурслар камайиб бормоқда, экология ёмонлашиб, иқлим ҳар йили ўзгармоқда. Олимлар инновацияларни жорий этиш ва сайёрамизнинг емирилишини ҳеч бўлмаганда секинлаштиришни исташяпти.

Инсониятнинг айни дамдаги муҳим вазифаларидан бири атроф-муҳитга ҳар йили тўкилаётган миллионлаб тонна чиқиндидан халос бўлишдир.

Бугун сайёранинг ифлосланиши муаммосини ҳеч бўлмаганда қисман ечишда ёрдам берадиган 11 та кашфиётни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Уммондаги чиқиндидан кроссовкалар

Фото: Adidas

Adidas компанияси сайёрани чиқиндидан тозалашга ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилиб, океандан йиғиб олинган пластикдан оёқ кийим ва спорт кийимининг бир неча турини яратди. Маҳсулот сифати немис концернининг одатий кроссовкалариникидан қолишмайди.

2. Ўз-ўзидан йўқ бўладиган идишлар

Фото: Dezeen

Ғоя исландиялик Ари Йонсонга тегишли. Кўринишидан оддий бутилка, бироқ у бўшаганида тезда чирийди. Хавфсиз материаллардан ишланган. Хоҳишга қараб, уни еб юборса ҳам бўлади. Саломатлик учун зарарли эмас.

3. Эски бутилкаларнинг янги ҳаёти

Фото: shipinbottles.com
Фото: Wikimapia

Пластик бутилкалар шу қадар кўпки, улардан нафақат ўйинчоқ ва майда мосламаларни ясашда фойдаланишмоқда. Баъзи моҳир одамлар бутилкалардан қайиқ ва ҳатто уйлар ҳам қуришяпти.

4. Сувда эрийдиган ҳамда пластик ўрнини босувчи

Фото: Avani

Индонезиянинг Avani компанияси пластикни экологик тоза воситалар билан бутунлай алмаштиришни ўз олдига мақсад қилди. Бу стаканлар ҳатто қоғоз ва жўхори крахмалидан ясалган. Идишлар ярим йил ичида чирийди. Зарур бўлса, уларни ҳатто сувда эритиб юбориш ҳам мумкин.

5. Пластик ўрнини босувчи яна бир кашфиёт

Фото: Bee's Wrap

Bee's Wrap компанияси пахта, ари елими ва дарахт қорамойидан тайёрланган плёнкани намойиш этди. Бундай ўрамдан кўп марта фойдаланиш мумкин, чунки уни ювиш мумкин.

6. Сув ўтмас банан териси

Фото: Green Banana Paper

Green Banana Paper компанияси

Green Banana Paper компанияси қоғоз ва тери ўрнини босадиган экологик тоза ечимни тақдим этишмоқда. Гап шундаки, банан толасидан тайёрланган материал экологик тоза саналади, чунки ҳар бир хосилдан кейин банан япроқлари қуриб қолади ва янги япроқларга “жой бўшатади”. Ҳозирда компания ана шундай “бананли” ҳамённи таклиф этмоқда.

7. Денгиз сувини тозалайдиган элак

Фото: The University of Manchester

Мембраналар амалиётда тузларни фильтрлашдаги самарасини исботлади. Материал устида бироз иш олиб бориш қолди. Ана шундан кейин денгиз тузидан катта миқдорда ичимлик суви олиш мумкин бўлади.

8. Ҳаводан ичимлик суви

Фото: WaterSeer

Сайёранинг турли минтақаларидаги қурғоқчилик ичимлик сувини топишнинг янги усулларини излашга мажбур қиляпти. WaterSeer мосламаси сувни ҳавонинг ўзидан конденсация қилади. У суткасига 37 литр сув тўплай олади.

9. Тежамкор душ

Фото: Nebia

Nebia — сув оқимини миллионлаб томчига айлантирувчи душ. Сувни кўп сарфламай, сув буғини яратади. Nebiaнинг яратувчилари бу қурилма одатий душ билан таққослаганда сув 70 фоиз тежалишини маълум қилишмоқда.

10. « Хоббит уяси», ёки экоуй

Фото: Flickr
Фото: Flickr

Янги авлод уйлари адибларнинг ҳикояларига чизилган декорациялари каби кўринади. Лойиҳа мутахассисларининг билдиришича, тупроқ билан қопланган бундай уйлар иқлим назоратга эга бўлиб, узоқ муддат хизмат қилади ва таъмирга муҳтож бўлмайди. Бундан ташқари, унинг деворидан боғ сифатида ҳам фойдаланиш мумкин.

11. Чиқинди йиғадиган қурилма

Фото: Seabin

Seabin қурилмасини сувга тушириш мумкин. У қирғоқдан 20 килограмгача сузиб юрадиган чиқинди, ҳатто тўкилган ёқилғини ҳам йиғиш мумкин.Seabin чиқиндини сув билан сўриб олиб, кейин уларни бир-биридан ажратади.

Нима деб ўйлайсиз, мосламаларнинг қай бири ҳозирнинг ўзидаёқ асқатиши мумкин?

Мавзуга оид