Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умуртқадаги ўсимта илк бор робот ёрдамида олиб ташланди
АҚШнинг Пенсильвания университети олимлари робот ёрдамида умуртқадан ўсимтани олиб ташлаш бўйича дунёдаги илк операцияни ўтказишди. Бу ҳақда Penn Medicine News портали маълум қилди.
Операция кам учрайдиган хордома ўсимтаси борлиги аниқланган 27 ёшли эркакка талаб этилган. Бу ўсимтани олиб ташлаш жуда катта аниқликни талаб қилади – агар ўсимта тўлиқ олиб ташланмаса, у жадал ривожланиб, охир-оқибатда фалажликка олиб келиши мумкин.
Шифокорлар операцияни бажаришда роботқўлни қўллашга қарор қилишган. Операция 3 босқичда ўтказилган – шикастланган умуртқа бўлакларини олиб ташлаш, ўсимтани олиб ташлаш ва соннинг қисми ёрдамида умуртқаларни тиклаш.
Операция 20 соатга яқин вақт олган. Авваллари роботқўллар юмшоқ тўқималарни операция қилиш вақтида қўлланган. Таъкидланишича, операция муваффақиятли ўтган ва бемор нормал ҳаётга қайта олган.
Мавзуга оид
22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
10:37 / 20.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди
11:24 / 07.04.2025
Kawasaki ўзининг робот отини намойиш этди. У тоғларда ҳам югура олади
18:24 / 05.04.2025