Фан-техника | 12:14 / 07.05.2018
4733
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг энг йирик ижтимоий тармоғида “миш-мишлар”га қарши кураш олиб борилмоқда

Фото: AFP/ Peter Parks

Хитойнинг энг йирик WeChat ижтимоий тармоғида 2017 йилда “миш-миш” бўлган 500 млнга яқин хабар блоклаб қўйилган. Бу ҳақда Хитой саноат ва ахборот технологиялари ҳузуридаги Телекоммуникация тадқиқотлари академияси ҳисоботида маълум қилинди.

 “Ҳозирга келиб, миш-мишларга қарши курашга 800 та мутасадди идоралар қўшилди. Улар 500 млндан кўпроқ миш-миш хабарни аниқлаб, бундай хабарларнинг 40 та рўйхатини чоп этишган, 180 мингдан кўпроқ расмий аккаунтларни жазолашган”, деб айтилган ҳисоботда.

Таъкидланишича, 2017 йил декабрь ойи ҳолатига кўра, бир миллиардга яқин фойдаланувчиси бўлган WeChat’да “миш-мишларни инкор этувчи ёрдамчи” минидастуридан 19,7 млндан кўпроқ обуначи фойдаланган. Дастур кунига ўртача 300 минг марта ишга туширилган. 

Хитойда охирги йилларда миллий ОАВ ва интернет-компанияларга интернетда тарқатилаётган ахборотнинг сифатини синчков кузатиш буюрилган бир қатор меъёрий ва мафкурафий ҳужжатлар қабул қилинган. 

Ўтган ҳафтада Хитой раҳбари Си Цзиньпин киберхавфсизликни тўлиқ таъминламай туриб, мамлакатда миллий хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликни кафолатлаб бўлмаслигини айтган. 

Мавзуга оид