Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ фуқароларга фирибгарлар бўйича мурожаат билан чиқди
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 6 май куни пенсионер З.В. ИИБга мурожаат қилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 2018 йил 19 апрель куни соат 13.00ларда 2 номаълум шахс (улардан бири аёл) Тошкент шоҳ кўчасида жойлашган “Фитнес клуби” олдида унга ўзларини банк ходимлари деб таништириб, яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида АҚШ долларида муомала қилиш чекланиши муносабати билан пенсионерларга имтиёз яратиш мақсадида уларни уйига бориб, АҚШ долларини евро валютасига айирбошлаётганликларини айтиб алдаш йўли билан ишончига кирган.
Улар З.В.дан 400 АҚШ доллари ва 50 минг сўм пулини олиб, унга конвертга солинган 200 евро валютаси кўринишидаги қалбаки пулларни бериб кетганликларини маълум қилган. Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсларни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
«Ҳолат юзасидан кимда ким бирор бир маълумотга эга бўлса, 102 телефон рақамига ёки жойлардаги профилактика инспекторларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025