Жаҳон | 10:18 / 09.05.2018
7643
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Пашинянни табриклади

Фото: Sergei Grits/AP

АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳизер Науэртнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Арманистон янги бош вазири Никол Пашинянни бу лавозимга сайлангани билан табриклайди ва янги ҳукумат билан қалин ҳамкорлик қилишга умид билдирмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилган.

«Қўшма Штатлар Никол Пашинянни Арманистон янги бош вазирига айлангани билан табриклайди. Биз янги ҳукумат ва Арманистон халқи билан мамлакатларимиз манфаати мос келадиган кўплаб соҳаларда қалин ҳамкорлик қилишга умид билдирмоқдамиз. Жумладан, савдо, демократияни қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқ устуворлиги ҳамда минтақавий ва глобал хавфсизликни қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратамиз», - дея маълум қилди Науэрт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон президенти Пашинянни истеъдодли сиёсатчи деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид