Ёрдамга муҳтож сабрли аёл қисмати
Тақдирнинг ҳукмини қарангки, ҳаётимизда кўплаб синовларнинг гувоҳи бўламиз. Унинг қарори шунчалик оғирки, у хоҳ ночор бўлсин, хоҳ гўдак бўлсин, қўйингки, у аёл бўлсин аяб ўтириши даргумон.
Kun.uz сайтида “Коксартроздан азият чeкаётган Гулнора опа яхшилар ёрдамига муҳтож!” сарлавҳали хайрия акцияси ташкил этилганди. Даставвал, вазиятни эслаб ўтишни жоиз деб топдик. Маълум бўлишича, Гулнора опа болалар шифокори бўлиб бир неча йиллар фаолият юритган. Сўнгги икки йиллар мобайнида дарди кучайиб, ҳозирда юра олмай қолган. Бунга: умуртқа поғонаси бел-думғаза соҳасининг илдизча оғриқли синдром билан остеохондрози, остеоартроз, полиартроз, Диск протуризиялари, 2 томонлама 3-даражали коксартроз ташхиси сабабдир.
Ҳозирги кунда Гулнора опа янги операция амалиётига тайёрланмоқда. Бунинг учун 25 млн сўмга яқин маблағга муҳтож эканлиги аниқланди. Савобталаб инсонларнинг кўмагида пулнинг ярим қисми тўпланган.
Хулоса ўрнида бир Ҳадиси шарифдан мисол келтирсак:Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким мусулмон биродари билан султон ўртасида восита бўлиб, унга бирор яхшилик етиши ёки машаққати осон бўлишига сабабчи бўлса, Аллоҳ таоло қадамлар тойиладиган кунда унинг сирот кўпригидан ўтишига ёрдамчи бўлади”, – дедилар». Абу Тоҳир Мақдисий ривояти.
Келинг, савобли ишни бугундан қолдирмайлик!
Ҳайдаров Алишер
Click/Payme ва бошқа пул ўтказишлар учун
Агробанк карточкаси: 8600 0417 6795 8441
Телефон: +998 94 680 17 52, +998 90 359 98 15
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024