Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллиардер Вексельберг Трампнинг адвокатига йирик тўловлар туфайли сўроқ қилинди
Махсус прокурор Роберт Мюллернинг агентлари россиялик тадбиркор Виктор Вексельбергни АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан сўнг шахсий адвокати Майкл Коэн ҳисоб рақамига келиб тушган йирик тўловлар борасида сўроқ қилишди. Бу ҳақда CNN телеканали манбага асосан хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Коэнга Вексельберг билан алоқадор бўлган тузилмалардан пуллар ўтказилган, гап юз минглаб доллар ҳақида кетмоқда. Таъкидланишича, Коэннинг Вексельберг билан иш муносабатлари айнан нимага боғлиқлиги номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп билан суд жараёнида Сторми Дэниэлс манфаатларини ҳимоя қилаётган адвокат Майкл Авенатти Қўшма Штатлар раҳбари шахсий адвокати Майкл Коэн 2016 йилги сайловларда Трамп ғалаба қозонганидан сўнг 500 минг доллар олганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020
Трамп Портлендга миллий гвардия кучларини киритишга чақирди
03:48 / 10.08.2020