Спорт | 09:06 / 09.05.2018
6071
1 дақиқада ўқилади
Мотокросс бўйича жаҳон чемпиони кучук болани қутқариш вақтида чўкиб кетди
Мотокросс бўйича 5 карра жаҳон чемпиони Эрик Геборс Бельгиядаги рекрацион сув ҳавзасида жонсиз ҳолда топилди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, пойгачини қутқарувчилар топишган. Геборс 6 май куни рафиқасига совға қилган сиба-ину зотидаги кучук болани қутқариш учун қайиқдан муздек сувга отилгандан кейин бедарак йўқолган. Спортчининг дўстлари уни қутқаришга ташланишган, бироқ сув жуда муздек бўлгани сабабли қайиққа қайтишган.
55 ёшли Геборс 3 та: 125, 250 ва 500 куб сантиметрли двигателлар синфида чемпион бўлган тарихдаги ягона мотокроссчи ҳисобланади. У 1988 йилда йил спортчиси деб топилган ва спорт хизматлари учун миллий унвонга сазовор бўлган.