Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазирлиги 2018 йилда стартапларни қўллаб-қувватлаш учун 50 миллиард сўм ажратади
2018 йилда стартапларни қўллаб-қувватлаш учун Молия вазирлиги 50 миллиард сўм ажратади. Бу президентнинг «Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.
Маблағлар Инновацион ривожланиш ва янги ғояларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига бюджет маблағларидан инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, стартап-лойиҳаларнинг ўзини қоплаши асосида молиялаштириш учун ажратилади.
Маблағ ўзлаштириш натижалари бўйича асосланган таклифлари асосида Инновациялар вазирлигига Фонд маблағларининг қўшимча манбалари бўйича таклифлар киритилади. Айнан шу идорага InnoWeek.uz Инновацион ғоялар ҳафталигини ташкил этиш вазифаси топширилди.
Мамлакатда инновацияларни ривожлантиришга ҳисса қўшган деб топилган компаниялар молиявий жиҳатдан рағбатлантирилади. Тўлиқ сумма ҳали номаълум.
Мавзуга оид
19:52 / 29.04.2025
Ўзбек тилида ёзилган биринчи стартап қўлланмаси тақдим этилди
15:53 / 18.02.2025
Айрим стартап лойиҳаларга 2 млрд сўмгача маблағ ажратилади
08:33 / 17.12.2024
Давлат банклари маҳалла стартапларига 50 млн доллар ажратади
18:57 / 16.10.2024