Жаҳон | 19:26 / 12.05.2018
5812
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Кореядаги ядровий полигон май охирида ёпилади

Фото: REUTERS

Шимолий Кореядаги Пхунгери ядровий полигонининг оммавий ёпилиши маросими 23 майдан 25 майгача оралиқда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлиги маълум қилган.

Вазирликда таъкидланишича, маросимнинг ўтиши санаси об-ҳаво шароитига боғлиқ бўлади. Ҳозирда Пхеньян полигонни ёпиш учун тегишли техник тайёргарлик олиб бормоқда.

Таъкидланишича, маросимда Жанубий Корея, Хитой, Россия, АҚШ ва Буюк Британиядан журналистлар иштирок эта оладилар. 

Пхунгери ядровий полигонининг ёпилишига Жанубий Корея ва Шимолий Корея етакчилари ўртасидаги музокараларда келишилган. Ким Чен Ин полигон ёпилиши жараёни ортидан кузатиш учун журналистларни ва хавфсизлик соҳасидаги мутахассисларни чақиришга ваъда берган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид