Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда юқори тезликда ҳаракатланадиган поездлар учун шовқин ўтказмайдиган ноёб туннель қурилмоқда
Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида тезюрар поездларнинг ҳаракатланишига мўлжалланган, дунёдаги биринчи овоз ўтказмайдиган туннель қурилиши амалга оширилмоқда. Global Times газетасининг душанба куни хабар беришича, иншоотни қуришдан мақсад – яқин атрофда жойлашган қўриқхона аҳолисини баланд овозли шовқинлардан ҳимоя қилиш.
Тахминан 2 км узунликдаги туннель Цзянмэнь-Маомин темир йўлининг бир қисмига ўрнатилган тўсиқ каби кўринишга эга. Нашрдан таъкидлашларича, «товушни йўқотиш технологияси билан жиҳозланган бутунлай ёпиқ иншоотнинг ишлаб чиқиши» такрорланмас ва «тезюрар поездлар ҳаракатланиши учун дунёдаги биринчи шундай темирйўл линияси» саналади.
Лойиҳани амалга ошираётган China Railway Guangzhou Group компанияси вакилларига кўра, «тебранишларни камайтириш, шовқинларни пасайтириш ва поездлар ҳаракати туфайли ифлосланишнинг олдини олиш» яқин атрофда яшовчи қуш ва ҳайвонлар соғлом ҳолати учун «муҳим» ҳисобланади.
Маҳаллий диққатга сазовор жойлардан бири - «Қуш жаннати» қўриқхонаси темир йўл кўтармасидан 800 метр масофада жойлашган. Парк майдони 400 минг квадрат метрдан ортиқ бўлиб, банан дарахтлари чакалаклари билан қопланган. Бу ерда 30 мингдан ортиқ қарқара ва бошқа қуш турлари табиий муҳитда яшайди.
Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, туннель қурилиши давом этмоқда, аммо, кутилишича, у тез орада фойдаланишга топширилади. Нашр маълумотларига кўра, йўлнинг қурилиши 187 миллион юан (тахминан 29,5 миллион доллар)га тушади.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025