Жаҳон | 19:53 / 14.05.2018
6672
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШнинг Исроилдаги элчихонаси кўчирилганини қоралади

Фото: EFE/ Abir Sultan

Туркия АҚШнинг Исроилдаги элчихонасининг Тель-Авивдан Ал-Қудсга кўчирилишини қоралаб чиқди. Бу ҳақда 14 май куни Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.

АҚШ элчихонаси бугун, 14 майда Ал-Қудсга кўчирила бошланди. 

“Биз Тель-Авивда жойлашган АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилишини қоралаймиз. Бу жараён халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг барча қарорларига зид равишда амалга оширилди. Биз фаластин халқининг ҳуқуқларини инкор қилувчи бу қадам минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш масалаларида ёрдам бермайди, деб таъкидлаймиз”, дейилган баёнотда. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид