Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Патрушев: Россияда ёшлар ўртасидаги экстремизмга хорижий махсус хизматлар айбдор
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг маълум қилишича, Россияда ёшлар ўртасидаги экстремизм хорижий махсус хизматлар ва улар томонидан назорат қилинувчи тузилмалар томонидан рағбатлантирилмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«Ёшлар орасида экстремистик кайфиятнинг пайдо бўлишига таъсир кўрсатувчи асосий омиллар орасида хорижий давлатлар махсус хизматлари ва ташкилотлари ҳамда улар томонидан назорат қилинувчи Россия мухолиф тузилмалари фаолияти бор», - дея айтиб ўтган Патрушев кенгаш йиғилишида.
Унинг таъкидланишича, бундай фаолият ватанпарварлик туйғуси ва анъанавий қадриятларни қўпориб ташлашга йўналтирилгандир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Россия Арктикада «ҳарбий рақобатга» киришиши мумкин экани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025