Эрдўған БМТни кескин танқид қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТни дунё муаммоларини ҳал қила олмасликда айблади. У бундай фикрни Ғазо секторидаги тўқнашувлардан кейин БМТнинг ҳаракатсизлиги юзасидан билдирди.
Эрдўғаннинг айтишича, халқаро ташкилот заифлашиб кетган. Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият фаластинликлар ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол қилиниши борасида иккилик стандартини қўлламоқда.
“Агар бу ҳужумлар бошқа бир минтақада бўлганда, бутун дунёнинг норозилигини келтириб чиқарарди. Бироқ афсуски, дунё ҳамжамияти Исроилнинг фаластинликларга нисбатан ҳаракатларини эътиборсиз қолдирди”, деб айтган Эрдўған.
Унинг таъкидлашича, жаҳон ҳамжамияти Фаластиннинг тинч аҳолисига нисбатан Исроил ҳукуматининг ҳаракатларини тўхтатиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириши лозим. “Агар Исроил зулмига жавоб берилмаса, дунё каллакесарлар ҳукмрон бўладиган алғов-далғовликка қараб кетади”, деб қўшимча қилган Эрдўған.
Мавзуга оид
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
00:36 / 19.11.2024
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024