Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги мактабда дарсдан чалғийдиган ўқувчини аниқлаш тизими ишга туширилди

Фото: Telegraph
Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги ўрта мактабда ўқитувчилар мактаб раҳбариятига болалар дарсларда қанчалик диққатни бир жой жамлаб ўтиришини кузатиш имконини берувчи тажриба тизимини ўрнатдилар. Бу ҳақда Telegraph ёзмоқда.
Тизим ҳозирча фақат битта синфга ўрнатилган, бироқ 2018 йилнинг ёзида раҳбарият уни барча кабинетларда ўрнатишни режалаштирмоқда. Тизим учта камера ва доскадан ташкил топган – улар кишининг кайфиятини юз ифодасидан аниқлаши мумкин. Агар ўқувчилардан кимдир дарслар вақтида чалғийдиган бўлса – ўқитувчига хабар келиб, унда синфдаги кимдир уни эшитмаётгани ҳақида маълум қилинади.
Мактаб раҳбариятининг фикрича, бундай тизим мактаб ўқувчиларининг шахсий ҳаётини ҳеч қандай тарзда бузмайди. «Мен аввал ўзимга ёқмаган дарсларда ухлаб ҳам олардим. Энди буни қила олмайман - улар мени доимий равишда кузатаётганини биламан», - дейди мактаб ўқувчиларидан бири.
Тизим ўқувчиларни бир нечта гуруҳга ажратади – камдан-кам чалғийдиган истиқболлилар, ҳамда иштиёқи кам бўлганлар. Ушбу маълумотлар билан кейин нима юз бериши номаълум.
What else can surveillance cameras do in classroom other than exam supervision? High school in #Hangzhou uses camera to identify students facial expression for class performance analysis and improvement pic.twitter.com/bXolAE7Ev8
— People's Daily,China (@PDChina) May 16, 2018
Мавзуга оид

19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди

18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди

17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT

13:15 / 26.05.2025