Жамият | 01:33 / 20.05.2018
10402
1 дақиқада ўқилади

Канн кинофестивали ғолиблари эълон қилинди 

71-маротаба ўтказилган Канн кинофестивали ғолиблари эълон қилинди. Фестивалнинг бош соврини “Олтин пальма новдаси” япониялик режиссёр Хирокадзу Корээданинг “Дўкон ўғрилари” фильмига берилди. 

Фестивалнинг аҳамияти бўйича иккинчи соврини – Гран-при америкалик режиссёр Спайк Лининг “Қора уруғ-аймоқчи” фильмига тақдим қилинди. Ҳайъат “Совуқ уруш” фильмини суратга олган Павел Павликовскийни энг яхши режиссёр деб топди.

Энг яхши актёр ва актриса учун совринлар “Догмэн”да роль ижро этган италиялик актёр Марчелло Фонте ва “Айка” фильмида суратга тушган қозоғистонлик актриса Самал Еслямовага топширилди.

Жорий йилда махсус “Олтин пальма новдаси” француз киноси фахрийси Жан-Люк Годар ва унинг “Сиймо ва нутқ” фильми учун берилди. 

Мавзуга оид