Жаҳон | 18:24 / 20.05.2018
7239
1 дақиқада ўқилади

Порошенко МДҲ доирасида имзоланган битимлардан чиқишга ваъда берди

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Украина мамлакат миллий манфаатларига тўғри келмайдиган МДҲ доирасида имзоланган шартномалардан чиқади. Президент Петр Порошенко сиёсий репрессиялар қурбонлари хотирасига бағишланган тадбирлар вақтида шундай баёнот берди, дейилади Украина президентининг расмий сайтида.

"Украина МДҲни империядан маданиятли ажралиш жиҳози сифатида кўрган. Россиянинг айби билан маданиятли ажралишнинг уддасидан чиқилмади. Москва ҳамдўстликни эски иттифоқ  давридагидек янгиланган империяга айлантиришга ҳаракат қилди", - деди Порошенко.

"Энди эса Украина МДҲ доирасида тузилган барча халқаро шартномаларни диққат билан қайта кўриб чиқади ва миллий манфаатларга оз бўлса-да тўғри келмайдиганларидан чиқади", - таъкидлади у.

Шунингдек Порошенко ўзининг тарихий миссиясига доир тушунчаси билан ўртоқлашди: "Украинани Россия империяси томон етакловчи ҳалокатли хавфли зонадан олиб чиқиш".

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид