ЕИБ Ўзбекистонга 500 миллион евро ажратишга тайёр
Европа инвестиция банки (ЕИБ) Ўзбекистонга 500 миллион евро миқдорида кредитлар ажратишни режалаштирмоқда, деб хабар беришди Инвестициялар бўйича давлат қўмитасидан.
Душанба куни Европа инвестиция банки вице-президенти Васил Худак Ўзбекистон ҳукуматида банкнинг биринчи кредитлари ажратилишини муҳокама қилди.
Ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири – энергиятежамкорлик ва сув хўжалиги соҳасидаги бошқарув лойиҳалари. Ушбу лойиҳаларнинг ҳар бирига ЕИБдан тахминан 100 миллион евро миқдорида маблағ ажратилади, дея маълум қилди вице-президент.
«Биз Ўзбекистонда лойиҳаларни ривожлантириш учун қарийб 500 миллион евро ажратишга тайёрмиз. Молиялаштириш молиявий ресурсларнинг етарли даражада мослашувчанлигини таъминлайдиган ҳадли кредитлари орқали амалга оширилади, кейинчалик ушбу кредитлар муайян субъектлар, компаниялар, корхоналар ва муниципалитетлар ҳамда нодавлат муассасалар ўртасида тақсимланади. Бугунги кунда тахминан 300-400 млн еврога тенг лойиҳалар бўйича бир қарорга келдик», - деди Худак.
Унинг сўзларига кўра, Фарғона водийси ҳудудида лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари муҳокама қилиняпти. ЕИБ билан ҳамкорлик асосан инфратузилмани ривожлантириш, ушбу минтақанинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, муниципал секторни ташкил этишда иштирок этиш имкониятлари, масалан, Ўзбекистон шаҳарларида иситиш тизимларини ривожлантиришдаги иштирокига қаратилади.
Европа инвестиция банки ва Ўзбекистон 2017 йил октябрь ойида мамлакатда банк фаолиятининг ҳуқуқий асосларини белгиловчи ҳадли битимни имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев октябрда Брюсселга ташриф буюриши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024