Жаҳон | 18:30 / 23.05.2018
24607
1 дақиқада ўқилади

«Суриядаги ваҳшийлик». Human Rights Watch ЖЧ-2018ни бойкот қилишга чақирмоқда

Фото: Shutterstock

Human Rights Watch ҳуқуқ ҳимояси ташкилоти Россияда бўлиб ўтиши керак бўлган футбол бўйича жаҳон чемпионати-2018ни бойкот қилишга чақирмоқда. 

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, мундиални бойкот қилиш Россия Суриядаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишига олиб келади.

«Жаҳон етакчилари Путинга аниқ сигнал юборишлари керак – у ўз сиёсатини ўзгартирмаса ва Суриядаги россиялик ҳамда суриялик қўшинлар ваҳшийлигига якун ясаш бўйича қадамлар қўймаса, улар у билан очилиш ўйинида ВИП-ўриндиқларда ўтирмайди.

Бироқ, миллионлаб одамлар учрашувни кўриш истагида эканига қарамай, Сурия тинч аҳолисининг азоб-уқубатлари эсдан чиқарилмаслиги керак», - дея ташкилот ижрочи директори Кеннет Ротнинг сўзларини келтиради DW.

Маълумот учун, 2018 йилги жаҳон чемпионати Россиянинг 11 шаҳрида 14 июндан 15 июлга қадар бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ англиялик футбол ишқибозлари ЖЧ вақтида «учинчи жаҳон уруши» келтириб чиқариш билан таҳдид қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид