Спорт | 04:07 / 27.05.2018
12453
1 дақиқада ўқилади
Бейл ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Гарет Бейл Чемпионлар Лигаси финалида "Ливерпуль" устидан қозонилган ғалабадан (3:1) сўнг ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.
"Мавсум тугади ва энди агентим билан келажагимни муҳокама қиламиз", – деди Бейл.
Гарэт финалда захирадан майдонга тушиб, 2та гол урди ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.