Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Сурияда қурбон беришда давом этмоқда
Россия армиясининг яна 4 нафар ҳарбийси Сурияда жангарилар ҳужуми қурбонларига айланди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги расман хабар берган.
«Сурия Араб Республикасида жангариларнинг ҳужуми оқибатида 4 нафар россиялик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди... Суриянинг Дайр аз-Зор провинцияси ҳудудида кечқурун Сурия ҳукуматининг артиллерия бўлинмаларига террорчи гуруҳлар томонидан ҳужум уюштирилганди. Тўқнашувлар вақтида воқеа жойида икки нафар россиялик ҳарбий маслаҳатчи ҳалок бўлган, яна 5 нафар ҳарбий жароҳатланган ҳолда ҳарбий госпиталга етказилган», дейилади хабарда.
Госпиталга олиб келинганларнинг икки нафари ҳам жон берган.
Маълум қилинишича, артиллерия бўлинмаси жангариларга қарши бир соат мобайнида жанг олиб борган ва 43 нафар террорчини йўқ қилган.
Ушбу хабар 27 май куни расман маълум қилинди.
«Чита.ру» маълумотига кўра, 23 май куни Сурияда ҳалок бўлган 4 ҳарбийнинг дафн маросими ўтказилган. Қурбонлар 200-артиллерия бўлинмаси ҳарбийлари бўлишган, уларнинг бири офицер эди.
«Аноним Армия» манбаси маълумотига кўра эса қурбонлар сони 6 нафар, Суриядан олиб келинган жароҳатланганлар Москвадаги ҳарбий госпиталга ётқизилганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025