Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда автоҳалокат оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳат олди
27 май куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида автоҳалокат юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу туманда яшовчи Ж.Ж. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинани “Чироқчи-Яккабоғ-Кўкдала-Шўрбозор” йўлининг 73-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Р.Ҳ. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси Р.Ҳ. ва унинг икки нафар йўловчиси жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар, 1 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, автоҳалокатдаги иккинчи “Нексия” автомашинасидан 2 нафар аёл йўловчилари касалхонага ётқизилган, ҳайдовчи ва 1 нафар йўловчига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ЙТҲ юз бергани, ҳалок бўлганлар борлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади
23:40 / 14.03.2025