Жаҳон | 17:08 / 31.05.2018
11576
1 дақиқада ўқилади

Лавров Ким Чен Инга «сирларга мўлжалланган» қутича совға қилди

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Шимолий Кореяга ташрифи давомида КХДР раҳбари Ким Чен Инга қўлда ясалган қутичани совға қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Лавров улар музокаралар бўлиб ўтган кабинетдан чиққанидан сўнг шундай совғани берган.

«Мен умид қиламанки, бу совға сизга ёқади», - деди Лавров.

Шунингдек, вазир совға нимага мўлжалланганини ҳам айтиб ўтди.

«Бу калитча, бу ерда энг сирли нарсаларни ҳам яшириб қўйса бўлади», - дея ҳазил қилган Лавров.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашгани хабар берилганди.

Мавзуга оид