Жаҳон | 20:25 / 31.05.2018
10699
2 дақиқада ўқилади

Медведев ва Раҳмон: миграция ҳамда таълим масалалари муҳокама этилди 

Фото: Александр Астафьев/ТАСС

​Душанбе шаҳрида Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан миграция ва таълим масалаларини муҳокама этди. Бу ҳақда Тожикистон давлат раҳбари Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
Маълум қилинишича, пайшанба куни томонлар Москва ва Душанбе ўртасидаги стратегик ҳамкорлик шартларига доир барча аҳамиятли мавзуларни муҳокама этишган. 

Россия ҳукуматининг янги раҳбари сифатида қайта тайинланган Дмитрий Медведев биринчи хорижий сафарини Тожикистонга амалга оширди. Давлат раҳбарининг Матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, икки томон ҳам манфаатли гуманитар-маданий соҳаларга тўхталиб ўтган. 

Суҳбат давомида ўсиб келаётган тожик ёшларига рус тилида таълим олишда кенг имконият яратиш масаласи ҳам кўтарилган. Шунингдек, тожикистонлик ёшларнинг Россия ҳудудидаги олийгоҳларда ўқиши бўйича фикрлар билдирилган. 

Меҳнат муҳожирлари мавзусида суҳбатлаша туриб, Россия ва Тожикистон олий вакиллари чегараларда кириш-чиқиш шароитини яхшилаш, муҳожирларга кўпроқ ижтимоий фойдали шартларни яратиш ҳақида гапириб ўтишган. 

Суҳбат сўнгида, томонлар Россиянинг Тожикистон иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга лойиҳаларга йўналтирган сармояларини кўпайтириш шартлари муҳокама қилинди. 

Мавзуга оид