Украина Бабченко бўйича айбловларига жавоб бериши керак - Кремль
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Киев журналист Аркадий Бабченконинг саҳналаштирилган бўлиб чиққан ўлдирилишида Россия айблангани учун жавоб бериши керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Унинг таъкидлашича, агарда Украина ҳукумати ўз сўзини қайтариб олмаса, унда «британиялик ҳамкасбларига» ўхшаб қолади.
Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Грицак Бабченкога уюштирилган суиқасдга Россия алоқадор экани ҳақида маълум қилган. Унинг билдиришича, махсус амалиёт ўтказилган, унинг давомида Бабченко ўлдирилгани ҳақида хабарлар атайин тарқатилган.
«У ўз сўзи учун жавоб бериши керак. Агар гапирса, ўз сўзларига жавоб бериши лозим, акс ҳолда худди британиялик ҳамкасбларига ўхшаб қолади», - дея айтиб ўтди Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кремль Бабченко воқеасига муносабат билдирганди.
Мавзуга оид
14:00 / 16.11.2024
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46 / 16.11.2024
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024