Фан-техника | 00:36 / 01.06.2018
4544
1 дақиқада ўқилади

Canon сўнгги плёнкали фотокамерасининг савдосини тўхтатди

Фото: Wasatch Film Group

Canon сўнгги плёнкали фотокамераси EOS-1v’нинг савдосини тўхтатишини эълон қилди. Камера ишлаб чиқарилиши 2010 йилдаёқ тўхтатилган, ушандан бери компания бор камераларни сотиб келаётган эди.  

Компания сотилган EOS-1v камераларини 2025 йил охиригача таъминлашни давом эттирмоқчи. Компанияда огоҳлантирилишича, агар баъзи эҳтиёт қисмлар тугаб қолса, унда таъмирлаш учун баъзи аризалар 2020 йил ноябриданоқ рад этила бошланиши мумкин. 

Canon’нинг рақобатчиси Nikon ҳозирча иккита плёнкали фотоаппаратни сотишда давом этмоқда.

Мавзуга оид