Фан-техника | 19:50 / 27.11.2018
4572
6 дақиқада ўқилади

Ҳар бир қисми баркамол: Canon Ўзбекистонда тўлакадрли ойнасиз  EOS R камерани тақдим этди

2018 йил, 22 ноябрда пойтахтимиз Тошкентда Canon компанияси профессионал фотожамиятга ўз ичига революцион янги байонет RF ли  EOS R тизимини қамраб олган янги тўлакадрли ойнасиз камера ва оптика тўпламини тақдим этди.

Анъанага кўра, компания тест режимида ташкил қилиб, фотосуратчилар ва журналистларга Марказий Осиёнинг энг йирик музейларидан бири бўлган Санъат музейида камера имкониятларини синовдан ўтказиш имконини яратди.

Презентациянинг расмий қисмида компаниянинг охирги кашфиёти ҳақида сўзлар экан, Canon техник мутахассиси Ференц Торек: «Нолдан лойиҳалаштирилган EOS R тизими янада деталлаштирилган, эришиб бўлмайдиган даражада тасвирнинг аниқлигини таъминлайдиган суратларни олишни мутлақ янги инновация даражасини таклиф этади», – деб таъкидлади.  EOS R янги, ишчи масофаси 20 мм ва байонет ўрнатиш жойи 54 мм бўлган 12 контактли RF байонети билан жиҳозланган биринчи камера бўлиб, илгари мумкин бўлмаган даражада мослашувчанроқ параметрли объективлар лойиҳалаштириш имконини беради.

«Одамлар буни интизор бўлиб кутмоқда ва уларнинг сони кун сайин ошиб бормоқда. Бизнинг маҳсулот уларнинг ишончини нафақат оқлайди, балки рақобатчилардан устун бўлиш учун Canon тадқиқотларга янада катта эътибор беради. Биз чиқарган янги модель билан ҳақиқатан фахрланамиз, чунки бу – EOS R ни энг илғор инновациялар билан таъминланган лойиҳачиларимиз жамоасининг синчков меҳнати маҳсули», – деб таъкидлади спикер.

Компания маълумотларига кўра, фотоаппарат оламда энг тез автофокус билан (фокуслаш тезлиги 0.05 секунда) жиҳозланган ва ҳаракатдаги объектларни собит фокус билан бир секундда 8 кадр тезлигида ва кузатувчи фокус билан секундига 5 кадр тезлигида дарҳол ва сифатли суратга олишга қодир. Шунингдек  EOS R да Touch and Drag AF тизими жорий этилган бўлиб, бу автофокуснинг 5655 позициясидан бирини  ҳис асосида танлаш имконини беради, бу эса шу типдаги камераларнинг ҳар қандайидан кўп.   EOS R ёруғлик паст шароитда -6 босқичгача экспозицияда фокусланишга (-6EV) қодир бўлган жаҳондаги биринчи камера. Ушбу камера айни пайтда деярли тўлиқ зулмат шароитида ҳам тўғри рангдаги объектларни кўриш имконини берувчи, 3,69 миллион нуқтали (пикселли) ва кадрни 100% қамровчи  энг янги электрон видеоизловчи туфайли кам ёруғлик шароитида ҳам суратга олишга аъло даражада тўғри келади.

EOS R системаси тўлиқ овозсиз суратга олиш имконига эга, бу эса затвор овози халақит берувчи вазиятларда фотожурналистлар ва тантанали маросимларни суратга олувчи фотосуратчиларга қўл келади.

Тадбирда дунёда биринчи бўлиб EOS R билан жиҳозланган камера билан танишган, Canon`нинг Россиядаги расмий вакиласи Катя Мухина ҳам сўзга чиқди. У камера билан ишлаш тажрибаси билан ўртоқлашди ва   аудиторияни кадрларнинг чиройи ва сифати билан қойил қолдириб, ойнасиз фотоаппаратда паст ёруғликда ҳаракатланаётганда тасвирга туширилган суратларни тақдим этди.

Расмий қисм тугагандан сўнг барча меҳмонлар янги чиққан аппаратни рақс ижро этилган чоғида – «Динамик» зонасида, зулмат шароитида – «Неон портрет» зонасида ва макросурат олиш фотозонасида синовдан ўтказдилар. CPS (Canon Professional Services) зонасида ҳар бир хоҳловчида Canon расмий сервис маркази муҳандиси маслаҳатини олишга, CPS дастурида қайд этилишга ва сheck&clean хизматидан фойдаланиш имкони мавжуд эди.

Canon EOS R камераси Ўзбекистонда сотувга октябрнинг охирида чиқди.

Компания тўғрисида

80 йил давомида Canon бутун дунё бўйлаб ўз мижозларига энг замонавий тасвирни яратиш ва ишлов бериш технологияларини тақдим этмоқда.

1937 йилда ташкил топган вақтдан ҳозирги машҳур бренд Canon – жаҳон даражасидаги компаниягача ривожланиб, турли соҳаларда, жумладан бизнес ечимлари, шахсий истеъмолчилар учун тасвирларни шакллантириш ва ишлов бериш, телекўрсатув ва коммуникация, тиббий системалар ва саноат сектори учун маҳсулотлар бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллади.

Canon`нинг копоратив фалсафаси Kyosei принципига асосланган, у компаниянинг тижорат ва ҳомийлик фаолиятидаги ёндошувини белгилайди.

Kyosei – японча сўз бўлиб, «умумий фаровонлик ва ҳаёт учун баҳамжиҳат ишлаш» деган маънони англатади. «Ушбу принцип бизнинг қадриятларимизни белгилайди ва бизнинг ахлоқий бурчимизни - ижтимоий масъулиятли компания эканлигимизни тавсифлайди», – дея таъкидланади компания сайтида.

Компания тўғрисида батафсил маълумот: 

www.canon-europe.com
 www.canon.uz

Спикерлар таржимаи ҳоли:

Ференц Торек,  Canon CEE CEE GmbH  техник мутахассиси

Ференц Будапешт технология ва иқтисодиёт университетида (Венгрия) муҳандислик таҳсил олган. Шунингдек, Брунел университети (Англия) МВА даражасига эга. У 20 йилдан бери Саnon`да фаолият юритади, Марказий ва Шарқий Европада техник тренинглар ўтказади ва қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади. Ференц, шунингдек, Марказий ва Шарқий Европада Canon Professional Service (CPS) дастурини ишлаб чиқишга ҳам масъул.

Катя Мухина Canon`нинг Россиядаги расмий вакиласи

Катя 15 йилдан ортиқ тажрибага эга профессионал тасвирчидир. У, айниқса тўй фотосуратларини олишда мутахассис, 80 ортиқ мамлакатларда сурат олган. Москвада ишлайди ва истиқомат қилади. 2013 йилда компаниянинг бренд-амбассадори бўлган.

MYWED, ISPWP, WPPI, JUNEBUGWEDDINGS каби тўй фотосуратчилари халқаро ассоциацияларининг рейтингларига кўра Россиянинг ТОП-10 ва дунёнинг ТОП-30 тўй фототасвирчилари сирасига киради.

Canon EOS R камераси техник имкониятлари тўғрисида батафсил:

www.canon.uz/cameras/eos-r-system/

ОАВ учун контактлар:

Гулнора Мансурова  

Моб. тел.: +998 94 6169383 

e-mail: [email protected]

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид