Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швецияда араб тили тарқалганлик бўйича иккинчи тилга айланди
Швецияда муҳожирларнинг кўплаб келгани сабабли араб тили тарқалганлик бўйича швед тилидан кейин иккинчи тилга айланди. Бу тил 200 мингдан кўпроқ одам учун она тили ҳисобланади. Бу ҳақда швециялик тилшунос Микаэль Парквалль ёзди.
Олимнинг фикрича, араб тили аввал иккинчи ўринни эгаллаган фин тилини сиқиб чиқарган.
Охирги йилларда Швецияга Яқин Шарқ давлатларидан ўн минглаб муҳожирлар келган. 2015 йилда мамлакат 163 минг, кейинги икки йил давомида эса 55 минг муҳожирни қабул қилган.
Таъкидланишича, олим томонидан олинган маълумотлар норасмий ҳисобланади, чунки Швецияда давлат даражасида бундай статистика мамлакатда яшовчи этник гуруҳларни ҳақоратлаши мумкин деган фикрда олиб борилмайди.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
21:20 / 10.05.2025
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
22:46 / 03.05.2025