Мудофаа вазирлиги қўшинларида болалар учун махсус байрам томошалари ташкил этилди (фотожамланма)
Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб, ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун санага бағишлаб, байрам ва спорт мусобақаси ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Мазкур байрам тадбирида мини футбол, шахмат-шашка, стол тенниси, қувноқ стартлар, мерганлик, велосипед пойгаси, арқон тортиш каби спорт турлари ва расм чизиш бўйича 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида мусобақа ўтказилди. Шунингдек, болалар учун автомодель ва енгил турдаги техникалар кўргазмаси ҳамда байрам концерти ташкил этилди.
Шунингдек, Жиззах шаҳридаги ҳарбий қисмда байрам муносабати билан ташкил этилган тадбирда 300 нафардан зиёд болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди. Сўз устаси Аваз Охун ҳамда Юнус Ражабий номидаги қўғирчоқ театри томонидан ижро этилган саҳна чиқишлари барчага манзур бўлди. Шу билан бирга Жиззах вилояти Касаба уюшмалари бирлашмаси ҳамда ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан жажжи қалб эгаларига музқаймоқ, ширинликлар ҳамда ўйинчоқлар улашди.
Марказий ҳарбий округи, Самарқанд вилояти Ёшлар иттифоқи ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилган концерт ва хайрия тадбирлари Самарқанд шаҳридаги 64-сонли ихтисослаштирилган болалар интернати, 10-сонли меҳрибонлик уйида ҳамда 16-ҳарбий шаҳарчада ташкил этилди. Байрам томошаларида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, мактаб ўқувчилари ҳамда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари иштирок этди. Тадбир сўнгида болаларга совғалар ва китоблар топширилди.
Шарқий ҳарбий округида эса мазкур байрам янада эсда қоларли ва ўзгача ташкил этилди. Яъни, ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан болажонлар учун Фарғона, Андижон ва Наманган шаҳридаги кўнгилочар масканларга саёҳат уюштирилди.
Жануби-ғарбий махсус ҳамда Шимоли-ғарбий ҳарбий округида ҳам байрам тантаналари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати
Мавзуга оид
19:25 / 23.11.2024
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
18:23 / 07.11.2024
Чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади
22:17 / 17.10.2024